Қойилмақом! Абитуриентлар энди рақобатчиларининг балини онлайн кўриши мумкин

Жамият

image

Олий таълим муассасаларига қабул жараёни бу йил янгиликларга бой бўлганди. Имтиҳонлар давомида ҳам янги қулайликлар яратиш давом этяпти.

Давлат тест маркази ўтказилган тест синовлари жавобини очиқ кўриш имкониятини яратди. Эндиликда абитуриент фақатгина ўзи тўплаган бални эмас, балки рақобатчилари тўплаган балларни ҳам кузатиб бориши мумкин.

mandat.dtm.uz сайти орқали абитуриентларнинг тўплаган баллари очиқ эълон қилиняпти. Ушбу сайтда барча абитуриентларнинг исм-фамилияси, тест топширган куни ҳамда баллари кўрсатилмоқда.

Абитуриентлар ўзи ва рақобатчилари тўплаган бални кўриб, имкониятларини билиб олиши мумкин.

Абитуриентларга бундай имкониятнинг яратилиши тест жараёндан кейин балларни ўзгартириш қўйиш каби ҳолатларга тўсиқ бўлади. Бу эса тест синовларининг шаффофлигини таъминлашга хизмат қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

ОТМ имтиҳон ДТМ

Баҳолаганлар

7882

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг