Президент коронавирус билан боғлиқ янги фармонни имзолади
Жамият
−
19 Март 2020
20879Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 19 март куни “Коронавирус пандемияси ва глобал инқирозли ҳодисаларнинг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолади.
Ҳужжатга асосан, Молия вазирлиги қошида Инқирозга қарши жамғарма тузилади. Унга давлат бюджетидан 10 трл сўм ажратилади.
Ўзбекистонда коронавирусга қарши курашиш ишларига қарийб 5,5 минг нафар тиббиёт ходими жалб этилган. Фармон билан уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаб, ойлик маошига қўшимча 120 фоиз устама тўлаш бўйича кўрсатмалар берилди.