Ишлаш ва бизнес учун энг яхши давлатлар маълум қилинди

Олам

image

Швейцариянинг Бошқарувни ривожлантириш институти (IMD) дунёда ишлаш ва бизнес учун энг яхши жойларнинг янги рейтингини эълон қилди. 63 давлат киритилган рейтинг етакчиси Сингапур бўлди.

Биринчи ўрин соҳиби ўзгармагани ҳолда “кучли бешлик”ка Дания, Швейцария, Нидерландия ва Гонконг киритилди.

Дастлабки ўнталикдан Швеция, Норвегия, Канада, БАА ва АҚШ жой олган. Хитой ўтган йилги 14-ўриндан 20-ўринга тушиб қолган. АҚШ ҳам ўтган йилдаги учинчи ўриндан тушиб кетган.

14-ўринни кўплаб компаниялар солиқ имтиёзлари сабаб рўйхатдан ўтадиган Люксембург давлати эгаллаган. Рейтингда Россия 55-ўрин, Қозоғистон 42-ўринни эгаллаган. Сўнгги 63-ўрин Венесуэлага насиб қилди.

Рейтинг муаллифлари тўртта асосий кўрсаткичга эътибор берган: иқтисодиётнинг ҳолати, ҳукумат самарадорлиги, бизнес ва инфратузилма самарадорлиги. Улар маҳаллий ва халқаро статистика маълумотларидан фойдаланган.


Мақола муаллифи

Теглар

рейтинг

Баҳолаганлар

364

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг