...
МЕНЮ
ONLINE TV

Осиё Кубоги-2019. Ўзбекистон ва унинг гуруҳдаги рақиблари ҳақида қизиқарли маълумотлар


13:00, 02.01.2019 Спорт
 5 476

Осиё футбол конфедерацияси Осиё Кубогида қатнашадиган терма жамоалар ҳақида қизиқарли фактларни эълон қилди.

Осиё Кубоги-2019 мусобақаси бошланишига кўп вақт қолмади. 24 та терма жамоа бош соврин учун курашга киришишга тайёр.
 
Осиё футбол конфедерацияси Осиё Кубогида қатнашадиган терма жамоалар ҳақида қизиқарли фактларни эълон қилди. Эътиборингизга Ўзбекистон жой олган “F” гуруҳи вакиллари ҳақидаги маълумотларни ҳавола қиламиз.
 
Япония

 
“Кўк самурайлар” Осиё Кубогидаги иштирокни 1988 йил Қатардаги мусобақадан бошлашган. Ушбу мусобақа японлар учун муваффақиятсиз тугаган. Аммо кейинги мусобақаларда улар жуда яхши иштирок этиб, жами 4 марта Осиё Кубоги бош совринини қўлга киритишган.
 
Ўзбекистон

 
Ўзбекистон МТЖ дарвозабони Игнатий Нестеров учун Бирлашган Араб Амирликларидаги мусобақа 5-Осиё Кубоги ҳисобланади. Бу мутлақ рекорд натижа. Ҳозирча Осиёдаги ҳеч қайси футболчи бу натижага эришгани йўқ. Сервер Жепаров ҳам агар БААдаги мусобақага борганида шундай натижа қайд этган бўларди, аммо Эктор Купер уни терма жамоага чақирмади.
 
Нестеров миллий терма жамоа таркибида 102 та учрашувда майдонга тушган.
 
Уммон

 
Уммон терма жамоаси жами 3 марта Осиё Кубогида қатнашган бўлса, бирортасида ҳам гуруҳдан кейинги босқичга чиқа олмаган. Аммо кўп марта гуруҳ босқичида бўлажак Осиё Кубоги соҳиблари билан дуранг натижага эришганини ҳам таъкидлаб ўтиш зарур (Япония, 2004, Ироқ, 2007 ва Австралия, 2015).
 
Туркманистон

 
Туркманистон охирги марта 2004 йилда Осиё Кубогида қатнашган. Айнан ўша йили Осиё Кубоклари доирасида Марказий Осиё дербиси бўлиб ўтган: Туркманистон гуруҳ босқичида Ўзбекистонга қарши баҳс олиб борганди. Ўшанда Миржалол Қосимовнинг ягона голи Ўзбекистон термасига ғалаба келтирганди. Орадан 13 йил ўтгандан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси яна Туркманистон билан Осиё Кубогида баҳс олиб боради.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Футбол Осиё Кубоги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!