Ҳисордаги ресторанда портлаш бўлди
Олам
−
03 Сентябрь 2019 7979 1 дақиқа
Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳридан 20 километр узоқликда жойлашган Ҳисор шаҳридаги “Шоми қалъа” ресторанида иккита кучли портлаш содир бўлди, дея хабар беради mk.ru
Бунга рестораннинг ошхонасидаги газ баллонлар сабаб бўлган. Портлаш оқибатида ресторан эгаси Зоир Олимов, унинг ўғли, қизи ва яна беш нафар ходим жароҳатланган.
Хабар қилинишича, 8-синф ўқувчиси Олимовнинг ўғли ҳозир жуда оғир аҳволда.