Нариман Григорянни Instagram’даги “дўсти” ўлдирган. У жасадни ёқиб юборган

Жамият

Тошкентлик таниқли дизайнер Нариман Григоряннинг жасади жорий йилнинг 14 январь куни қотиллик аломатлари билан Яшнобод туманидаги ижарада яшаб келаётган уйи меҳмонхонасида топилган эди. Маълум бўлишича, Григоянни ўлдирган қотил у билан қилмишидан бир неча кун олдин ижтимоий тармоқ орқали танишган.

Қайд этилишича, қотилликда айбланаётган шахс Нариман Григорян билан 2019 йилнинг декабрь ойида Instagram’да танишган. Унинг ўзига тўқлигини билган А.А. уни ўлдириб, пулларига эгалик қилишни режалаштирган. У 13 январь куни соат 21:00 атрофида Нариман Григорянга қўнғироқ қилиб, унинг уйига отланганини хабар қилган. Ўзи билан эса пичоқ ва бир литрли елим идишда бензин олиб боради. 

Қотилликни ният қилган А.А. Нариманни ўлдириб, унинг мурдаси устидан бензин сепиб, ёқиб юборади ва жуфтакни ростлайди. У ўзи билан Григорянга тегишли бўлган электрон сигарет чекиш мосламаса, 625 АҚШ доллари, икки уяли алоқа телефони,  қулоқчин ва битта Captiva русумидаги автомобиль калитини олиб кетади. 

24 яшар А.А.га нисбатан жорий йилнинг 20 январь куни қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган. 

Мутахассисларнинг қайд этишича, марҳумнинг жасади биринчи ва иккинчи даражада куйган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Нариман Григорян

Баҳолаганлар

2279

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг