Осиё кубоги-2023: Ўзбекистонлик футболчи гуруҳ босқичи рамзий жамоасидан ўрин олди

Спорт

image

Ўзбекистон миллий терма жамоаси етакчиларидан бири Отабек Шукуров машҳур “Khelnow.com” сайти томонидан Осиё кубогининг гуруҳ босқичи рамзий терма жамоасига киритилди. 

“Шукуров Ўзбекистон миллий жамоасининг гуруҳдаги барча ўйинларида иштирок этди ва муҳим ўйинчилардан бири бўлди. У битта голга ассистентлик қилди ва ҳимояда жуда самарали ҳаракат қилди. У рақибнинг 6 та зарбасига тўғаноқ бўлди”, дейилади манба хабарида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “оқ бўрилар”нинг ҳимоячиси Фаррух Сайфиев мусобақа расмий саҳифаси томонидан гуруҳ босқичи 3-тур рамзий жамоасига киритилгани хабар қилинганди.

Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё кубоги плей-офф босқичида Таиланд билан куч синашади. Баҳс 30 январь куни Тошкент вақти билан соат 16:30 да старт олади.


Мақола муаллифи

Теглар

Отабек Шукуров Осиё кубоги

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг