...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ошхонадаги жанжал ўлим билан якунланди


16:37, 09.06.2018 Жамият
 4 679

Навоий вилоятидаги ошхоналарнинг бирида ўлим билан якунланган ҳодиса содир бўлди.

7 июнь куни Навоий вилоятининг Қизилтепа туманидаги ошхоналарнинг бирида ўлим билан якунланган ҳодиса содир бўлган.
 
Маълум қилинишича, тумандаги ошхоналарнинг бирида иш юритувчи бўлиб ишлаган А.Назаров иш жойида маст ҳолатда бўлган фуқаро Ф.Расулов билан жанжаллашиб, уни уриб-тепиб танасини турли жойларига жароҳат етказган.
 
Натижада Ф.Расулов шифохонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай  вафот этган. А.Назаров эса қўлга олинган.
 
Юқорида келтирилган барча исмлар ўзгартирилган.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Қизилтепа Навоий жиноят 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар