... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Ортиқча бензин ғамлаётган ҳайдовчиларга чора кўрилади


11:29, 21.10.2016 Жамият
 4 687

Бензин танқислиги муаммосига “Ўзнефтмаҳсулот” АК жавоб берди.

Айни кунларда мамлакатимизда ёқилғи етишмовчилиги кузатилаётганлиги сир эмас. Бу ҳолат бир неча ойдан буён давом этаётгани эса кўпчилик ҳайдовчиларга ноқулайликлар туғдирмоқда. Аввал хабар қилганимиздек, Тошкент шаҳридаги баъзи ёқилғи қуйиш шаҳобчалари ўз фаолиятини тўхтатишга ҳам мажбур бўлган.
 
“Ўзнефтмаҳсулот” акциядорлик компаниясига бу борадаги мурожаатларнинг сони кўпайиб кетганлиги боис компания расмий сайтида айни ҳолатга расман изоҳ бериб ўтди. Хабарда келтирилишича, аслида бензин танқислиги компания фаолиятига боғлиқ бўлмаган сабаблар орқали амалга ошмоқда.
 
Биринчидан, баъзи ҳайдовчилар меъёридан ортиқ миқдорда бензин олишмоқда. Айрим ҳайдовчилар буни ўзлари учун ғамлаб қўяётган бўлсалар, яна айрим кимсалар эса даромад олиш мақсадида ортиқча бензин сотиб олмоқда.
 
Иккинчидан, мамлакатимиз бўйлаб автомобиллар сонининг ортиши ҳам ёқилғи танқислиги юзага келишига сабаб бўлаётган омиллардан биридир.
 
“Ўзнефтмаҳсулот” АК ҳайдовчилардан турли гап-сўзлар ва шов-шувларга ишонмасликка чақирмоқда. Бу борада “Хавотирга ўрин йўқ”, дейилади компания хабарида.
 
Айни вақтда “Ўзнефтмаҳсулот” акциядорлик компанияси юртимиздаги нефтни қайта ишлаш заводлари ёнилғи маҳсулотларини етарли ишлаб чиқармоқда ва бундан буён АЁҚШларга нафақат белгиланган миқдорда, балки унга қўшимча миқдорда ҳам автобензин етказиб бериш режалаштирилмоқда. Шу мақсадда “Ўзнефтмаҳсулот” акциядорлик компанияси четдан қўшимча миқдорда углеводород хомашёсини келтириш ва истеъмолчиларни автобензин билан тегишли миқдорда таъминлаш юзасидан барча зарур чораларни кўрмоқда.
 
Алоҳида таъкидлаш зарурки, турли мақсадларда ортиқча миқдорда бензин ғамлаб қўйиш ҳолатларига қарши “Ўзнефтмаҳсулот” АК “Ўздавнефтгазинспекция” ва тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан бирга зарурий чора-тадбирларни амалга оширишни мўлжалламоқда.
Дурдона Расулова

Теглар:Бензин АЁҚШ Ўзнефтмаҳсулот 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар