Ортиқхўжаевнинг энди шахсий университети ҳам бор

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Акфа университетини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. 

Қарор билан ташкил этилган Акфа университетида фундаментал, тиббиёт, аниқ ва гуманитар фанлар соҳасида юқори малакали мутахассислар тайёрланади. 

Университет масъулияти чекланган жамият шаклидаги нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади. 

Университетда таълим жараёни инглиз тилида етакчи хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда амалга оширилади.

Абитуриентларни қабул қилиш ва битирувчиларни аттестациядан ўтказиш тартиби ва қоидалари хорижий ҳамкорлар билан келишилган ҳолда белгиланади.

Бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларига қабул квоталари Университет томонидан белгиланади.  

Университетда таълим олиш тўлов-контракт асосида кундузги шаклда амалга оширилади.

Университет битирувчиларига Ўзбекистонда олий маълумот сифатида эътироф этиладиган диплом берилади.

Мазкур университет Ўзбекистондаги илк хусусий университет бўлиб, у Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга оид ширкатларга тегишли. Кундан кунга фаолият кўлами ва геофрафияси ортиб кенгайиб бораятган Ортиқхўжаевнинг энди шахсий университети ҳам бор. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Жаҳонгир Ортиқхўжаев Акфа

Баҳолаганлар

487

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг