Энг кўп ҳужжат топширилган ва танлов юқори бўлаётган ОТМлар маълум қилинди

Жамият

image

Бу йил абитуриентлар энг кўп Самарқанд давлат университетига ҳужжат топширди. Университетга жами 75 325 нафар абитуриент ҳужжат топширган. Бу ҳақда ДТМ директори ўринбосари Сардор Ражабов матбуот анжуманида маълум қилди.

Анжуманда энг кўп ҳужжат топширилган ва конкурс юқори бўлаётган 5 та ОТМ ҳақида маълумот берилди.

Унга кўра:

1. Самарқанд давлат университети – 75 минг 325 нафар, шундан 32 903 нафари кундузги, 4 380 нафари кечки, 38 042 нафари сиртқи.

2. Қарши давлат университети – 58 минг 118 нафар, шундан 24 432 нафари кундузги, 33 686 нафари сиртқи.

3. Андижон давлат университети – 57 минг 498 нафар, шундан 28 387 нафари кундузги, 29 111 нафари сиртқи.

4. Урганч давлат университети – 53 минг 255 нафар, шундан 25 471 нафари кундузги, 27 784 нафари сиртқи.

5. Термиз давлат университети – 51 минг 787 нафар, шундан 26 397 нафари кундузги, 394 нафари кечки, 24 996 нафари сиртқи.

Энг катта конкурс (биринчи танланган таълим йўналишига нисбатан):

•    Андижон тиббиёт институти – 1 ўринга 27,81 тани;
•    Тошкент давлат юридик университети – 1 ўринга 24,35 тани;
•    Тошкент тиббиёт академияси – 1 ўринга 24,2 тани;
•    Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиали – 1 ўринга 22,58 тани;
•    Навоий давлат кончилик институти – 1 ўринга 19,5 тани ташкил этди;

Абитуриентлар қуйидаги таълим йўналишларига энг кўп рўйхатдан ўтказилди:

•    Самарқанд давлат университетининг “Бошланғич таълим ва спорт-тарбиявий иш” таълим йўналиши сиртқи таълим шакли ўзбек гуруҳига – 9 013 нафар;

•    Қарши давлат университетининг “Бошланғич таълим ва спорт-тарбиявий иш” таълим йўналиши сиртқи таълим шакли ўзбек гуруҳига – 7 945 нафар;

•    Самарқанд давлат университетининг “Мактабгача таълим” таълим йўналиши сиртқи таълим шакли ўзбек гуруҳига – 7 890 нафар.


Мақола муаллифи

Теглар

ОТМ имтиҳон ДТМ

Баҳолаганлар

637

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг