Куз мавсумида организмга керак бўладиган витаминлар айтилди

Саломатлик

image

Бета-каротин (А витамини) танани мавсумий касалликлардан ҳимоя қилишда катта роль ўйнайди. Шунинг учун кузда, касалликлар кўпайганда, таркибида А витамини бор озиқ-овқат маҳсулотларини кўпроқ истеъмол қилиш керак. Бу ҳақда диетолог, аллерголог-иммунолог шифокор Марина Аплетаева маълумот берди

"Куз даврида сариқ, тўқ сариқ рангдаги маҳсулотларни истеъмол қилишингиз керак. Масалан, шафтоли, ўрик, сариқ олхўри, қовоқ, сабзи, қовун. Ушбу мева ва сабзавотлар бета-каротинга бойдир", деди у. 

Шифокорнинг тушунтиришича, А витамини юқори нафас йўлларининг шиллиқ пардаларини вирус ва бактериялардан ҳимоя қилувчи асосий витамин ҳисобланади. 

Унинг сўзларига кўра, кузги даврда организмга керак бўладиган яна бир муҳим элемент - бу С витамини. У ҳужайраларни зарарланишдан сақлайди.

Рушанабону Султонова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Куз витаминлар

Баҳолаганлар

134

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар