...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўқувчилар мактабга телефон олиб бориши мумкинми? Уларга нималар тақиқланади?


13:48, 11.10.2018 Бу қизиқ
 3 461

Ушбу мақолада ўқувчиларга мактаб биносида нималар тақиқланиши ҳақида билиб оласиз.

Ўқувчи мактабга телефон олиб бориши мумкинми? Қулоқчин орқали мусиқа тинглаши-чи? Калькулятор, календарь, блокнотдан фойдаланиши бўйича тақиқлар борми? Бу саволларга қуйида жавоб топишингиз мумкин.
 
Таълим муассасалари ҳудуди ва хоналарида таълим олувчиларга қуйидагилар қатъиян тақиқланади:
 
  • телефонини бўйнига осиб олиш, кўкрак чўнтакларида, шим, юбкалари чўнтакларида ва шу кабиларда сақлаш;
 
  • телефон аккумуляторини зарядлаш учун таълим муассасаси электр тармоқларига улаш;
 
 телефони ёрдамида:
 
  • атрофдагиларга зўравонлик, шафқатсизлик, порнографияни тарғиб қилувчи видео ва суратларни намойиш қилиш;
 
  • таълим муассасасининг нуфузига, шу жумладан зўравонлик ва вандализм ҳолатларини суратга олиш ва кейинчалик уларни атрофдагиларга намойиш этиш йўли билан зарар етказиш;
 
ўқув машғулотлари вақтида:
 
  • телефон орқали сўзлашиш ҳамда SMS (ММS) ва бошқа турдаги хабарларни жўнатиш;
 
  • телефонни стол устига қўйиш;
 
  • мусиқа, шу жумладан наушниклар орқали тинглаш;
 
  • сурат ва видео тасвирларни кўрсатишда телефондан фойдаланиш (ўйинлар билан шуғулланиш), тасвир (матн, расм, видеоёзув ва фотосуратлар) кўриш, диктофон, калькулятор, календарь, блокнот, ён дафтарча кабилар сифатида фойдаланиш;
 
  • суратга олиш ва видео тасвирга тушириш:
 
  • телефон (GPRS, Bluetooth, Интернет ва шу кабилар) орқали бошқа хизматлардан фойдаланиш.

Теглар:Телефон Ўқувчи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!