Венесуэла Президенти АҚШга кескин жавоб қайтарди

Олам

image

Венесуэла Президенти Николас Мадуро кеча, 26 март куни AҚШнинг гиёҳвандлик терроризмига оид айбловларини асоссиз, деб атади.

"Венесуэла гиёҳванд моддалар савдосига қарши курашда сўнгги 15 йил ичида рекорд даражага эришди. Гиёҳвандлик ҳукумати Колумбияда шаклланди", деди у ҳукумат аъзолари билан учрашувда.

Мадуронинг сўзларига кўра, Вашингтон унга қарши қўйилган айбловлар ёрдамида янги коронавирус тарқалиши сабабли АҚШ дуч келган соғлиқни сақлаш инқирозидан чалғитишга ҳаракат қилмоқда.

AҚШ Мадуронинг "ҳибсга олиниши ва / ёки суд қилинишига" сабаб бўладиган маълумот учун 15 миллион доллар ва Боливия ҳукуматининг бошқа вакиллари тўғрисидаги маълумот учун 10 миллион доллар мукофот ваъда қилган эди.

Аввалроқ, АҚШ Президенти маъмурияти Венесуэлани терроризмга ҳомийлик қилувчи давлат сифатида тан олиш нияти борлиги ҳақида хабар қилган эдик.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Венесуэла Николас Мадуро

Баҳолаганлар

256

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг