...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўқитувчиларнинг даври келди! Уй, машина, хиёбон...


13:49, 14.08.2018 Жамият
 18 313

“Ўқитувчи ва мураббийлар хиёбонлари”ни ташкил этилиши вазифаси ҳам қўйилган.

Ўзбекистон Республикаси Президент Шавкат Мирзиёевнинг кеча, 13 август куни имзолаган “Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан  янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида ўқитувчиларни уй-жой билан таъминлаш масаласига ҳам эътибор қаратилган.
 
Қарорда ҳар йили қишлоқ ва шаҳарларда арзон уй-жойлар қуриш дастурлари асосида қурилаётган уй-жойларнинг бир қисмини халқ таълими тизимидаги педагог ходимларга 25 йил муддатга имтиёзли ипотека кредити сифатида бериш қайд этилган.
 
Қолаверса, “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури асосида педагог ходимларнинг оила аъзоларига имтиёзли кредитлар бериш, автотранспорт воситаси сотиб олиш ва бошқа мақсадлар учун кредитлар бериш белгиланган.
 
Қарорда 2018-2020 йилларда педагоглик касбининг юксак ижтимоий мавқеи ва обрўсини тарғиб қилувчи “Ўқитувчи ва мураббийлар хиёбонлари”ни ташкил этилиши вазифаси ҳам қўйилган. 

Теглар:Ўқитувчилар Президент қарори 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар