Сооронбай Жээнбеков Қирғизистоннинг янги Бош вазирини тайинлади

Олам

image

Қирғизистон Президенти Сооронбай Жээнбеков Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Кубатбек Бороновни янги ҳукумат шакллантирилгунча Вазирлар Маҳкамаси раҳбари вазифасини бажарувчи этиб тайинлади.

“Қирғиз Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбековнинг фармони билан Бош вазирнинг биринчи ўринбосари вазифасини бажараётган Боронов Кубатбек Айилчиевичга Қирғиз Республикасининг янги Ҳукумати таркиби шакллантирилгунча Бош вазир вазифасини бажариш топширилди”, дейилади Президент Матбуот хизмати хабарида.

Эслатиб ўтамиз, собиқ Бош вазир Муҳаммадкалий Абилгазиевнинг истеъфосига мамлакат парламенти – Жоқорғи Кенешнинг Ҳукумат раҳбари коррупцияга аралашгани ҳақидаги айблови сабаб бўлди. Май ойи ўртасида мамлакат парламенти Бош вазир 200 МГц спектрли радиочастоталарни ноқонуний сотишга алоқадор бўлиши мумкинлигини айтиб чиққанди.

Боронов 2018 йилдан бери Бош вазирнинг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келади. Бунгача 7 йил давомида Фавқулодда вазиятлар вазири бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон Кубатбек Боронов

Баҳолаганлар

117

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг