...
МЕНЮ
ONLINE TV

Оқ уй Рождествога тайёр! Иш бошида Меланья Трамп


17:00, 01.12.2018 Олам
 6 340

Рождество декорациясида ватанпарварлик ва АҚШ миллий руҳиятини акс эттирувчи ранглар фойдаланилгани айтилмоқда.

Биринчи хонимлар фаол, улар сиёсатдан йироқ ва одамлар расмий баёнотлардан чарчаган маҳалда давлатнинг позитив кайфиятини улашишни яхши биладилар. Жумладан АҚШ Президенти Дональд Трампнинг рафиқаси – мамлакат биринчи хоними Меланья Трамп ҳам.
 
Трамп хоним ўзи иштирокида Янги йилга бағишланган видеоролик тайёрлатиб, уни электрон оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали тарқаттирди.
 
Видеода Меленья Трампнинг Янги йилга монанд тарзда безатилган Оқ уйни кўздан кечираётгани тасвирланган.
 
АҚШ ҳар йил Рождествони нишонлаш борасида биринчилардан. Мамлакатда байрам кайфиятини тўлақонли ҳис қилишингиз учун кўчалардаги безаклар, бинолардаги арча ва чироқлар катта аҳамиятга эга. Ва албатта ҳар йилги безаклар ҳамда уларнинг рангларида ўзига яраша маъно, АҚШнинг манфаатлари яширинган.
 
Навбатдаги Рождество декорациясида ватанпарварлик ва АҚШ миллий руҳиятини акс эттирувчи ранглар фойдаланилгани айтилмоқда.
 
Видеода Оқ уй йўлаклари бўйлаб қизил арчалар ўрнатилганини кўришингиз мумкин. Қолаверса, бошқа безакларда ҳам қизил рангдан кўп фойдаланилган. Шунингдек, АҚШ байроғидаги кўк ранг ҳам безакларда ўз ўрнини топган.  
 
Оқ уй аллақачон Рождествога тайёр. Сарой безаклари дизайни шахсан Меланья Трамп томонидан ишлаб чиқилган.
 
Бу йил Рождество безакларининг мавзуси – “Америка хазиналари”,  яъни ватанпарварлик ва мамлакат мероси деб таърифланмоқда.  

Теглар:Рождество Янги йил Меланья Трамп Оқ уй 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!