Контракт ва давлат гранти асосида ўқувчи талабаларга 2 хил стипендия тўланади

Жамият

image

Ўзбекистонда дават олий таълим муассасаларида талабаларга стипендия тўлаш тартиби ўзгарди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Ўзгаришларга кўра, 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган талабаларга ойлик тўланадиган стипендия миқдори 400 000 сўм этиб белгиланди.

Давлат гранти асосида ўқувчи талабаларга стипендия табақаланган коеффициентларни қўллаган ҳолда талабаларнинг рейтингига боғлиқ равишда тайинланади.

Маълумот учун, олий таълим муассасаларида 2001 йил 1 сентябрдан бошлаб талабаларнинг рейтингига боғлиқ ҳолда табақаланган коеффициентларни қўллаш билан стипендияларнинг базавий миқдорларлари белгиланган: 

•    рейтинг бўйича энг юқори баллар (86-100 фоиз) - 1,0;

•    рейтинг бўйича юқори баллар (71-85 фоиз) - 0,75;

•    рейтинг бўйича ўртача баллар (55-70 фоиз) - 0,5.

Эслатиб ўтамиз, 5 сентябр куни 2019-2020 ўқув йили учун тўлов-контрактлар миқдори белгиланди. Шунингдек, талабаларга контрактни стипендияли ва стипендиясиз тўлаш имконияти яратилди.


Мақола муаллифи

Теглар

ОТМ тўлов-контракт стипендия давлат гранти

Баҳолаганлар

965

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг