...
МЕНЮ
ONLINE TV

Операция учун Туркияга жўнаб кетган Бахтинисо Маҳмудова вафот этди


16:24, 06.01.2019 Жамият
 28 052

Бундан бир неча йил аввад Республика Неврохирургия марказида Бахтинисо Маҳмудованинг орқа миясида ўсимта борлиги аниқланган.

Жорий йилнинг 17 декабрь куни ёш шоира Бахтинисо Маҳмудова оғир операцияни ўтказиш учун Туркиянинг Истанбул шаҳрига жўнаб кетгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Бир неча кун аввал операцияни бошидан кечирган Бахтинисо Маҳмудова бугун, 6 январь куни оламдан ўтди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ’нинг Туркиядаги манбаси хабар бермоқда.
 
Бир неча кун аввал ўтказилган операциядан Бахтинисо соғ-омон чиққан. Жонлантириш бўлимида бир вақт қолганидан кейин, уни палатага олишган. Бу орада Бахтинисо саломатлиги тикланиб, оёқларини сеза бошлаганини ижтимоий тармоқлар орқали хабар қилган эди.
 
6 январь куни соат 00:25 да унинг қон босими бирдан тушиб кетади ва жонлантириш бўлимига олинади. Кўрилган чоралар натижа бермай, Бахтинисо Маҳмудова вафот этади.
 
Бундан бир неча йил аввад Республика Неврохирургия марказида Бахтинисо Маҳмудованинг орқа миясида ўсимта борлиги аниқланган.
 
Бахтинисо 15-16 ёшларида оёқ-қўлларидаги кучсизланишни сезди, кейинчалик касаллик ривожланиб бориб, орқа умуртқада қийшайиш пайдо бўлди. Самарқанд вилояти Травматолгия марказида тўрт марта жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказди. 2010 йилдан  у юра олмай қолган.
 
Туркияда ўтказилган операциянинг баҳоси 30 000 АҚШ долларига баҳоланган эди. Бахтинисонинг соғайиб кетиши учун республика бўйлаб ҳайрия акциялари ўтказилди, пул жамғарилди. 

Теглар:Бахтинисо Маҳмудова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар