... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Оммавий маданият: “Pokemon GO” Ҳиндистонгача етиб борди


10:25, 15.12.2016 Олам
 608

“Pokemon GO” ўйини 2016 йилнинг 6 июль куни дунёнинг маълум ҳудудларидагина йўлга қўйилганди.

“Pokemon GO” ўйини билан боғлиқ қатор муаммолар, норозиликларга қарамасдан, ўйин Ҳиндистонгача етиб борди. Бу ҳақда “Ferra.ru” хабар қилмоқда.
 
Ўйин Niantic ҳамда Reliance Jio маҳаллий гиганти билан ҳамкорликда ишга туширилди. Ушбу мобил-ўйин дунёдаги энг машҳур, кўп сонли кишиларнинг овунчоғига айланган.
 
Маълумотларга кўра, яқин кунлар ичида ўйин эксклюзив канал саналмиш JioChat иловасида ҳам пайдо бўлади.
 
Эслатиб ўтамиз,” Pokemon GO” ўйини шу йилнинг 6 июль куни дунёнинг маълум ҳудудларидагина  йўлга қўйилганди. Шундан сўнг, у бутун дунё бўйлаб тарқалиб кетди. Аввалига, ўйинга бўлган қизиқиш жуда юқори даражада эди, бироқ вақт ўтиши қизиқиш сусайди.
 
Маълумот учун, “Pokemon Go” ўйини мобил-дастур сифатида тақдим этилган бўлиб, у қўшимча реал элементлардан иборатлиги туфайли оммалашишга эришди. Ўйин мақсади виртуал покемонларни излаб топиш ва қўлга олишдир.
 
“Pokemon Go” ҳақидаги аввалги мақолаларимизда биз австриялик овчининг “Pokemon Go” ўйини вақтида реал покемонни қидириб,  марихуана экилган боғни топиб олгани, Норвегиянинг Либерал партияси етакчиси Трине Скай Гранде мудофаа сиёсатига доир парламент мажлиси пайтида “Pokemon Go” ўйнагани, Японияда мазкур ўйинни ўйнаётиб автомобилда икки нафар кекса ёшдаги аёлни уриб кетган эркакнинг ҳибсга олингани ва жароҳатланган аёллардан бирининг вафот этгани, Таиландда “Pokemon Go” ўйинининг ашаддий мухлислари туфайли юз берган йўл-транспорт ҳодисалари ва бошқа кўнгилсиз воқеалардан сўнг, полиция “Pokemon Go” ўйнаётган кишиларни хавфли хатти-ҳаракати учун қўлга олишни бошлагани ҳақида хабар берган эдик.
 
Айтиш лозимки, ушбу ўйин ишга туширилган ҳар қандай давлатда, албатта, бирор муаммо юзага келаяпти.
Умида Якубова

Теглар:Pokemon Go Ҳиндистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!