Омар Момани Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида карикатура эълон қилди

Спорт

image

Иорданиялик машҳур футбол карикатурачи-рассом Омар Момани айни кунларда Қатар яшил майдонларида Осиё кубоги ғолиблиги учун курашаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳақидаги карикатурасини эълон қилди.

Моманининг "фантазия"сида терма жамоа аъзолари Абдуқодир Ҳусанов, Жалолиддин Машарипов ва Аббосбек Файзуллаевни чемпионлик сари югураётгани акс этган.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот ва медиа бўлими раҳбари Даврон Файзиевнинг маълум қилишича, Момани Ўзбекистон терма жамоаси ўйинларини кузатиб боради ва ЎФА медианинг Instagram саҳифасига комментлар ёзиб туради. У “оқ бўрилар”ни Осиё кубогида ҳам қўллаб-қувватлаб, ҳамкорликда пост чиқаришни таклиф қилган.

Бунгача ҳам Момани ўзбек футболига оид бир қатор карикатуралар чизган, жумладан у Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродовни тасвирлаган карикатураси билан ҳам ўзбек футболи ишқибозларига яхши таниш.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон карикатура Омар Момани

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made