24 ёшли қиз ўз қўшнисини пичоқлаб, ўлдирди

Жамият

image

Андижон вилоятида 24 ёшли қиз ўз қўшнисини пичоқлаб, ўлдирди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар тарқатди.

2019 йил 12 июль куни соат 02:00ларда Андижон вилоятининг Улуғнор тумани Янгиобод МФЙда яшовчи, маст ҳолда бўлган 49 ёшли Р.А. уйида маст ҳолда бўлган қўшниси 33 ёшли Қ.Ж. билан ўзаро жанжаллашаётган вақтида Р.А.нинг бирга яшовчи 24 ёшли қизи М.И. отасини ҳимоя қилиш мақсадида Қ.Ж.га пичоқ билан жароҳат етказган. Ҳодиса натижасида Қ.Ж. ўз уйида вафот этган. 

Ҳозирда М.И. ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Жиноят ИИВ

Баҳолаганлар

129

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг