Ўзбекистонда ўқувчилар барча дарслар тугамагунча хонадан чиқарилмаслиги белгиланди

Жамият

image

Ўзбекистондаги 10 мингга яқин умумий ўрта таълим мактабларида янги ўқув йилини пандемия шароитида бошлашга тайёргарлик кўрилмоқда. Дарслар анъанавий ва гибрид усулида ташкил этилади. Машғулотлари қай тарзда ва қандай ўтиши ҳақида Халқ таълими вазирлиги Матбуот котиби Лайло Рустамова маълумот берди. 

Унга кўра, дарс машғулотлари эрталаб соат 8:00 дан кеч соат 17:30 гача ташкил қилинади. Болаларнинг бир вақтда тўпланиб қолишларининг олдини олиш мақсадида дарсларнинг бошланиши табақалаштирилган ҳолда амалга оширилади. 1-4 синфлар мактабга соат 08:00 гача, 5-8 синфлар соат 08:30 гача ҳамда 9-11 синфларнинг келиши соат 09:00 гача алоҳида эшиклардан ижтимоий масофа сақлаб, тана ҳароратини ўлчаган ҳолда амалга оширилади.

Дарслар “Синф системаси”да яъни, барча дарслар бир синф учун бир хонада олиб борилади. Бошланғич синф ўқувчилари синф раҳбарлари томонидан мактабнинг асосий дарвозаси ёнида кутиб олинади ҳамда кузатилади. Ота-оналарнинг мактабга кириб чиқиши тақиқланади. 

Таъкидланишича, дарслар оралиғидаги танаффуслар вақтида қўнғироқ чалинмайди. Барча дарслар тугамагунга қадар ўқувчилар синфлардан чиқарилмайди. Улар танаффус вақтида хонада ўтказадилар. Синфхоналар кўчадаги ҳаво ҳароратидан келиб чиққан ҳолда шамоллатиб борилади.

Aввалроқ, Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг жорий йил 1 сентябрдаги қарорига асосан умумий ўрта таълим мактабларида 2020-2021 ўқув йили 14 сентябрдан бошланиши ҳақида хабар берилган эди.

Aҳрорбек Ҳайруллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

мактаб

Баҳолаганлар

260

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг