“Olmazor Business City” лойиҳаси тақдимоти бўлиб ўтди

Бизнес

“Тўғри жой. Тўғри лойиҳа. Тўғри нарх” ушбу шиорларга асосланган “Olmazor Business City” лойиҳасининг тақдимоти кеча, 15 февраль куни бўлиб ўтди. Унда таниқли турк актёри Бурак Ўзчивит ҳам иштирок этди.

“Olmazor Business City” Тошкент шаҳрининг Кичик халқа йўли ва Янги Олмазор кўчалари кесишмасида қад ростлаши мўлжалланган марказлардан бири ҳисобланади. Ушбу лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 августдаги “Республика ҳудудларида “Business City” замонавий ишбилармонлик марказларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3895-сонли Қарорида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида ташкил этилган бўлиб, жами 24 гектарли майдонни ўз ичига олади.

“Olmazor Business City”да амалга оширилаётган инвестиция лойиҳасининг инвестори бўлиб-Туркиянинг “Mesa”компанияси таркибига кирувчи “Ozun Tashkent Construction” хорижий компанияси ҳисобланади. Лойиҳа дизайни Туркиянинг “IKI DESIGN” меъморлик бюроси томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, лойиҳанинг акустика қисми “MEZZO Studio” компанияси, ландшафт дизайн қисмини ишлаб чиқишга “SPIGA” компаниялари жалб этилган.

Лойиҳанинг концепциясига кўра, мазкур ҳудудда 9 қаватдан 18 қаватгача бўлган, жами 2498 хонадондан иборат 34 та турар-жой мажмуалари, 1545 ўринга мўлжалланган ер ости автотураргоҳи, 20 минг кв.м ҳудудда савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари, хусусий мактаб ва болалар боғчаси, 2000 кв.м майдонда спорт-соғломлаштириш маркази, замонавий офис бинолари ва бошқа бинолар қурилиши мўлжалланган. Қурилиш 5 босқичда амалга оширилиши кўзда тутилган бўлиб, лойиҳанинг фойдаланишга топшириш муддати этиб 2021 йил белгиланган.

“Olmazor Business City” бунёд этиладиган турар-жой мажмуасининг афзалликларидан бири, барча хонадонлар тўлиқ таъмирланган ҳолда сотувга чиқарилади. Шунингдек, лойиҳага асосан 24 гектарли майдоннинг 12 гектар қисмида қурилиш ишлари амалга оширилса, қолган 12 гектар майдон кўкаламзорлаштирилган ва ободонлаштирилган яшил майдонга айлантирилади, бу эса ушбу ҳудудда истиқомат қилувчи инсонлар учун дам олиш масканлари сифатида хизмат қилади демакдир.

Лойиҳанинг ажойиб хусусиятларидан яна бири турар жой мажмуаси ўз бошқарув компаниясига эга бўлиб, хонадон эгалари ва меҳмонларга кенг турдаги сервис хизматларини кўрсатади.

Халқимиз аҳолисига қулайликлар яратиш мақсадида “Olmazor Business City” ҳудудида турар жойларни сотиш учун “Bizning Uylar Development” савдо офиси хизмат кўрсатади. Ушбу сотув офисида “Olmazor Business City” лойиҳасининг 3D макети ўрнатилган бўлиб, мижозлар макет ёрдамида келажакка назар солишлари, ташкил этилган 2 ва 5 хоналик шоурум ёрдамида харидорлар хонадон дизайни ва интерьерига баҳо беришлари мумкин. Шунингдек, савдо офисига ташриф буюрган харидорлар шу ернинг ўзида кенг турдаги банк хизматларидан фойдаланишлари учун банк филиали ташкил этилган.

“Olmazor Business City”да амалга оширилаётган ушбу инвестиция лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев ва Туркия Републикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған бошчилигида амалга оширилаётган ҳамкорликнинг илк меваларидан бири ҳисобланади.

Батафсил маълумот: 

Тел.: +998712104444
Сайт: www.bizninguylar.uz
Telegram: @bizninguylar

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

106

Рейтинг

4

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг