Олмаотада учта автобус тўқнашуви оқибатида 17 киши жабрланди

Олам

image

Олмаотада учта автобус ва енгил автомобиль тўқнашди. Оқибатда 17 киши жабрланди. Бу ҳақда шаҳар Соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари бошланган. 

Дастлабки маълумотларга кўра, бугун, 13 февраль куни соат тахминан 9:00ларда 54-сонли автобус ҳайдовчиси 133-сонли автобус ва Daewoo Nexia билан тўқнашиб кетган. 

Шундан сўнг, 133-сонли автобус 88-сонли автобусга инерция билан тўқнашган. Учала автобус ҳам хусусий ташувчиларга тегишли. Айни пайтда жами 17 киши жароҳатлангани айтилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

автобус Олмаота

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made