Кўп миқдорда солиқларни тўламаганлик ҳолати аниқланди

Жамият

image

Пойтахтнинг Юнусобод туманида жуда кўп миқдордаги солиқларни тўламаслик ҳолати аниқланди.

 Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига кўра, Департаментнинг Юнусобод тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “W.T.” МЧЖ мансабдор шахслари шу йилнинг январь-июнь ойларида хориждан импорт қилинган 61,1 миллиард сўмлик юқори ликвидли маҳсулотлардан 44,9 миллиард сўмлигини нақд пулга сотиб, савдо тушумини банк муассасасига кирим қилмасдан, шу йилнинг  иккинчи чорак якуни бўйича ҳисоботлардан яшириб, бюджетга тўланиши лозим бўлган қарийб 9 миллиард сўм қўшилган қиймат солиғини тўлашдан қасддан бўйин товлаб келганликлари аниқланган.

Корхона мансабдор шахсларига, бир ой муддат ичида солиқ тўловларини бюджетга тўлаши лозимлиги тушунтирилиб, 2019 йил 5 октябрь куни расман огоҳлантирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан жамият мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 184- (Солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш) ва 189-моддалари (Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Бош прокуратура солиқларни тўламаслик ҳолати

Баҳолаганлар

57

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг