Путин америкаликни “Жасорат” ордени билан сийлади

Жамият

image

Президент Владимир Путин "Союз-ФГ" ракетаси ҳалокати туфайли ҳалокатга учраган парвоз иштирокчиси бўлган америкалик астронавт Ник Хайгни "Жасорат" ордени билан мукофотлади. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда. 

Америкалик космонавт "фавқулодда вазиятларда ҳаёт учун хавфнинг ошиши билан боғлиқ бўлган шароитда расмий вазифаларни бажаришда кўрсатган жасорати ва юқори профессионаллиги учун" мукофотига сазовор бўлди.

Хайг ва россиялик космонавт Aлексей Овчинин 2018 йил 11 октябрида Союз МС-10 космик кемасида Халқаро космик станцияга учди. Бироқ, парвознинг учинчи дақиқасида "Союз-ФГ" учириш мосламасида ҳалокат юз берди.

Aстронавтлар учиш майдончасидан 400 километр масофага хавфсиз тарзда қўнди. Овчинин ва Хайг шу йилнинг 14 мартида янги рейсга йўл олди, америкалик Кристина Кук учинчи экипаж аъзоси бўлди.

Кема 15 март куни эрталаб ХКСга қўнди. Овчинин ва Хайг шу йилнинг 3 октябрь куни БAAдан биринчи космонавт Ҳазза ал-Мансурий билан бирга ерга қайтди.


Мақола муаллифи

Теглар

Путин астронавтни сийлади

Баҳолаганлар

94

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг