Қашқадарёда бирданига 5 туман солиқбошилари ўзгарди

Жамият

image

Қашқадарёда бирданига 5 та туман давлат солиқ инспексияси раҳбарлари ўзгарди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси Матбуот  хизмати хабар бермоқдаю 

Давлат солиқ қўмитаси раисининг жорий йил 25 апрелдаги буйруғига асосан Қашқадарё вилоятида 5 та ҳудудий давлат солиқ инспексиясига янги раҳбарлар тайинланди. 

Бахтиёр Усманов.jpgБахтиёр Асрорович Усмонов – Чироқчи тумани давлат солиқ инспексияси бошлиғи этиб тайинланди. 

Бахтиёр Усмонов 1976 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган. 1998 йили Қарши муҳандислик иқтисодиёт институтини тамомлаган. У солиқ тизимидаги фаолиятини Қашқадарё вилояти Нишон тумани давлат солиқ инспексияси Жисмоний шахсларга солиқ солиш ва назорат бўлими участка давлат солиқ инспектори лавозимида бошлаган. Янги лавозимга тайинлангунга қадар Нишон тумани давлат солиқ инспексияси бошлиғи вазифасида ишлаган. 

Улуғмурот Бутаёров.jpgУлуғмурот Сайимович Бутаёров – Нишон тумани давлат солиқ инспексияси бошлиғи этиб тайинланди. 

Улуғмурот Бутаёров 1977 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган. 2000 йили Қарши давлат университетини тамомлаган. У солиқ тизимидаги фаолиятини Қашқадарё вилояти Косон тумани давлат солиқ инспексияси Ҳисобга олиш, таҳлил қилиш ва солиқ статистикаси бўлими бошлиғи лавозимида бошлаган. Янги лавозимда фаолият бошлашига қадар Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси Камерал назорат бўлими давлат солиқ бош инспектори вазифасида фаолият кўрсатган. 

Аброр Темиров.JPGАброр Ўткирович  Темиров – Муборак тумани давлат солиқ инспексияси бошлиғи этиб тайинланди. 

Аброр Темиров 1981 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган. 2006 йили Қарши давлат университетини тамомлаган. У солиқ тизимидаги фаолиятини Косон тумани давлат солиқ инспексияси Юридик шахсларга солиқ солиш бўлими давлат солиқ инспектори лавозимида бошлаган. Янги лавозимда иш бошлагунга қадар у Косон тумани давлат солиқ инспексияси бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келган. 

Моҳмуд Шерданаев.jpgМаҳмуд Музоффорович Черданаев – Шаҳрисабз шаҳар давлат солиқ инспексияси бошлиғи этиб тайинланди. 

Маҳмуд Черданаев 1962 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган. 1989 йили Тошкент халқ хўжалиги институтини тамомлаган. У солиқ тизимидаги фаолиятини Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани давлат солиқ инспексияси Барча бошқа солиқлар бўлими давлат солиқ катта инспектори лавозимида бошлаган. Янги лавозимга тайинлангунга қадар Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси Камерал назорат бўлими давлат солиқ бош инспектори вазифасида ишлаган. 

Обиджон Хасанов.jpgОбиджон Курбонович Ҳасанов – Қарши тумани давлат солиқ инспексияси бошлиғи этиб тайинланди. 

Обиджон Хасанов 1973 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган. 1995 йили Қарши давлат университетини, 2001 Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. У солиқ тизимидаги фаолиятини Қашқадарё вилояти Қарши тумани давлат солиқ инспексияси Тушумларни жамлаш ва назорат қилиш бўлими давлат солиқ инспектори лавозимида бошлаган. Янги лавозимда иш бошлашга қадар Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар давлат солиқ инспексияси бошлиғи ўринбосари вазифасини бажарувчиси вазифасида ишлаган.  
 


Мақола муаллифи

Теглар

Давлат солиқ қўмитаси

Баҳолаганлар

24

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг