АҚШдаги казинода бир кун ичида 200 киши вирусдан заҳарланди

Олам

image

АҚШдаги казинолардан бирида 200 нафарга яқин киши норовирусга чалинди. Бу ҳақда маҳаллий WVUE телеканали хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, ҳодиса Луизина штатининг Лейк-Чарльз шаҳридаги L'Auberge казиносида рўй берган. Ушбу казинода бундан бир ҳафта муқаддам ушбу вирус аниқланган эди.

Штат соғлиқни сақлаш раҳбари Лейси Каванонинг сўзларига кўра, норовирус жуда юқумли, чунки жамият ичида унинг тарқалиши ҳолатлари кузатилган.

Айни пайтда заҳарланган барча одамлар карантинга олинган. Уларнинг ёнига ҳеч ким қўйилмаяпти. Казино ва унинг ён-атрофидаги барча муассасалар беркитилган. Маълумотларга кўра, иш кўлами кенгайса, шаҳарда фавқулодда ҳолат эълон қилиниши мумкин.

Маълумот ўрнида, Нороулк вируси (норовирус) – ичак ёки ошқозон гриппи деб ҳам аталади. У ўткир ичак инфекциясини келтириб чиқаради.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ норовирус

Баҳолаганлар

583

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг