...
МЕНЮ
ONLINE TV

Олма отада 31 машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди


17:17, 11.01.2019 Олам
 7 979

ЙТҲ натижасида 15 киши шифохонага ётқизилган.

Кеча, 10 январь куни Қозоғистоннинг Олма ота вилояти ҳудудида 31 автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.
 
Вилоятдан ўтувчи Олма ота – Қапшағой магистралининг 20-км.да юз берган йирик ЙТҲ натижасида 15 киши шифохонага ётқизилган.
 
“15 кишини олиб келишди, уч нафари шифохонага ётқизилди. Икки нафари травматология бўлимига, бири реанимацияга ётқизилган. Қолган икки нафар жабрланувчида тан жароҳати ва мия чалқалиши бор”, деган Или тумани шифохонаси раҳбари.
 
ЙТҲга йўлнинг музлагани ва туман сабаб бўлган. Ҳозирда магистрал йўлда ҳаракат тикланган ва у ерда ЙҲХ ходимлари назорати ўрнатилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Қозоғистон ЙТҲ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!