11 ёшли ўзбекистонлик бахтсиз ҳодисада вафот этди
Жамият
−
31 Июль 2019
3634Россиянинг Приморск ўлкасида икки нафар Ўзбекистон фуқароси вафот этди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистоннинг Владивосток шаҳридаги Бош консулхонаси маълумотига кўра, жорий йилнинг 25 июль куни Приморск ўлкасида 2011 йилдан бери яшаб, ишлаб келаётган Ўзбекистон фуқароси И.Х. юрак хуружидан вафот этди.
30 июль куни эса шу минтақада бахтсиз воқеа натижасида 11 ёшли Ўзбекистон фуқароси Ш.Н. оламдан ўтди.
Қайд этилишича, Бош консулхона ушбу вазиятларни назоратга олган ва Ўзбекистон фуқароларининг жасадларини Ватанга юбориш бўйича консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларни ҳал қилишда иштирок этмоқда.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023