Жээнбеков билан учрашган Мирзиёев, ЎФА вице-президентлигидан кетган Умид Аҳмаджонов, автомобили жаримага тортилган ҳоким ва куннинг энг муҳим воқеа-ҳодисалари шарҳи

Жамият

image

Асл муаммо қолиб блогерга ёпишган солиқчилар. Алламжонов ДСҚга талаб билан чиқди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникация агентлиги директори Комил Алламжонов ўзининг твиттердаги саҳифасида блогер Азиз Ашурбаев билан боғлиқ ҳолат бўйича Давлат солиқ қўмитасига мурожаат қилди. Унда блогер билан боғлиқ ҳолат ўрганиб чиқилиб, инспекторнинг хатти-ҳаракати қонунга зидлиги аниқланса унга нисбатан чора кўрилишини талаб қилган.

Мирзиёев Жээнбеков билан учрашди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бишкек шаҳрида Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков билан учрашди.

Суҳбат аввалида Ўзбекистон раҳбари Қирғизистон Президентини Шанхай ҳамкорлик ташкилотидаги муваффақиятли раислиги билан табриклаб, кўрсатилаётган самимий қабул учун миннатдорлик билдирди.

Ҳоким автомобилига “мигалка” ўрнатгани учун жаримага тортилди.

Самарқанд вилояти Оқдарё тумани ҳокими Феруз Абилов Неъматуллаевичнинг давлат рақами 30 330 SAA бўлган “Каптива” русумли хизмат автомобили олд қисмига ўзбошимчилик билан “мигалка” (стробоскоп) ўрнатилганлиги аниқланди. 

Ушбу ҳолат Самарқанд вилоят ИИБ ЙҲХБ бошқармасида муҳокама қилинди ва бошқарма раҳбарияти аралашуви натижасида ҳуқуқбузарлик юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Фото: Шавкат Мирзиёевни Бишкекда Қирғизистон Бош вазири кутиб олди.

Бугун, 13 июнь куни Шавкат Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этиш учун Бишкекка борди. Шавкат Мирзиёевни "Манас" халқаро аэропортида Қирғизистон Бош вазири Муҳаммадкали Абилғозиев кутиб олди.

Мирзиёев Бишкекда ўтадиган Шайхай ҳамкорлик ташкилоти аъзо давлатлари раҳбарларининг саммитида иштирок этади.

Равшан Эрматов Аҳмаджоновнинг ўрнини эгаллайди.

QALAMPIR.UZ манбасига маълум бўлишича, айни пайтда ЎФА вице-президентлигига биринчи номзод сифатида ФИФА ҳаками Равшан Эрматов кўрилмоқда.

Равшан Эрматов 1977 йилнинг 9-августида Тошкент шаҳрида дунёга келган. Унинг илк мувофаққияти ЖАР яшил майдонларида ўтказилган Жаҳон чемпионатига тўғри келган эди. Ўша мундиалда Эрматов дебютант сифатида 5 та ўйинни бошқариб борган эди. Бу ҳакамликдаги унинг илк рекорди ҳисобланади.

Шундан сўнг Бразилия ва Россияда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатларида ҳам 6 та ўйинни бошқариб борди ва умуий ҳисобда 11 та ўйин билан якка рекордчи бўлиб турибди. Эрматов бу ютуқлардан ташқари 5 карра Осиёнинг энг яхши ҳаками ҳисобланади.

Расман: Умид Аҳмаджонов ЎФА вице-президентлигидан кетишга ариза ёзди.

2017 йилнинг сентябрь ойидан буён Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти сифатида ишлаб келган Умид Аҳмаджонов лавозимидан истеъфога чиқди. 

Эслатиб ўтамиз, Умид Аҳмаджонов жорий йилнинг 15 май куни Миллий Олимпия қўмитаси президентлигидан ҳам истеъфога чиқарилган эди.

Отамуродов ва Кетмонов Спикер ўринбосарлигидан ҳам кетди.

Бугун, 12 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Депутатлар томонидан қатор ташкилий масалалар кўриб чиқилди. 

Унга кўра, аввалроқ Ўзбекистон "Миллий тикланиш" ва Халқ демократик партияси раҳбарлигидан кетган Сарвар Отамуродов ва Ҳотамжон Кетмонов Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосарлиги лавозимидан ҳам озод этилди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

25

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг