Прописка тўғрисидаги қонунни умумхалқ муҳокамасига қўйиш режалаштириляпти

Жамият

image

“Тараққиёт стратегияси” маркази Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига доимий прописка қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган қонун лойиҳасини умумҳалқ муҳокамасига қўйишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда марказ раҳбари Элдор Туляков маълум қилди.

"Туғилган болага Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органида туғилганлик гувоҳномасини расмийлаштириш вақтида уни отаси ёки онасининг доимий рўйхат манзили бўйича идоралараро автоматлашган тизим орқали доимий рўйхатга олиш тартиби киритилмоқда", дея қўшимча қилган Туляков.

Унинг таъкидлашича, доимий рўйхатга олишни расмийлаштиришда аввалги яшаш жойидан мустақил рўйхатдан чиқиш тартиби, ҳамда ҳарбий хизматга мажбурларнинг доимий рўйхатга туришдан олдин ва кейин ҳарбий ҳисоб учун мудофаа бўлимларига бориш тартиби бекор қилиниб, ушбу жараёнлар идоралараро электрон дастур орқали амалга ошириш таклиф қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга мурожаати вақтида прописка бўйича мавжуд тартибни танқид қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

прописка

Баҳолаганлар

134

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг