Жефф Безоснинг бойлиги 200 миллиард долларга етди

Бизнес

image

Дунёнинг энг бой одами, Американинг “Amazon” корпорацияси раҳбари Жефф Безоснинг бойлиги 199,7 миллиард долларга етди. Бу бизнесмен учун рекорд кўрсаткич. Бу ҳақда “Forbes” журнали хабар бермоқда. 

Нашрнинг таъкидлашича, кеча, 25 август куни “Amazon”  акцияларининг савдоси пайтида Безоснинг бойлиги, ҳатто, 200 миллиард доллардан ошиб кетган. Аммо сайдолар тўхтагач, унинг бойлиги миқдори бироз пасайган. 

Журналга кўра, пандемия бошланганидан бери компания акцияларининг 11 фоизига эгалик қилувчи тадбиркорнинг қимматли қоғозлари 55% дан ошди. Дунёдаги энг йирик онлайн-чакана савдогарнинг эгаси сўнгги 12 ой ичида 86 миллиард доллар бойликка эришди. 

Безос “Forbes” журнали томонидан 2018 йилдан бери дунёдаги энг бой одамлардан бири ҳисобланади. Иккинчи ўринни Microsoft асосчиларидан бири Билл Гейц (115,5 миллиард доллар), учинчи ўринни LVMH (Louis Vuitton Moet Hennessy) француз компаниялар гуруҳининг бош директори Бернар Арно эгаллаб турибди. Унинг бойлиги 113,2 миллиард долларга баҳоланмоқда.  

Интернет орқали товарлар ва хизматларни сотадиган “Amazon” 1994 йилда Безос томонидан ташкил этилган. Корпорация аста-секин китоблар ва аудиоёзувларни сотишдан видео ёзувлар, видео ўйинлар ва маиший техника воситаларини сотишга ўтди. “Amazon”  АҚШда биринчилардан бўлиб ўз веб-сайтининг фойдаланувчиларига Интернетга уланмасдан томоша қилинадиган фильмларни пуллик юклаб олиш хизматини таклиф қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Amazon Жефф Безос

Баҳолаганлар

177

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг