...
МЕНЮ
ONLINE TV

Олис ҳудудлардаги мактаб ўқитувчиларига устамалар белгилаш кўзда тутилмоқда


18:28, 21.12.2018 Жамият
 2 963

Рўйхатга Қорақалпоғистон Республикаси ва саккиз вилоятдаги жами 193 мактабни киритилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Олис ҳудудларда жойлашган умумтаълим мактабларида фаолият юритаётган ўқитувчиларнинг ойлик иш ҳақига иш стажи учун устамалар белгилаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди.
 
Ҳужжат Республиканинг олис тоғли ва чекка ҳудудларида жойлашган умумтаълим мактаблари рўйхатини тасдиқлашни таклиф этади. Рўйхатга Қорақалпоғистон Республикаси ва саккиз вилоятдаги жами 193 мактабни киритилиши кутилмоқда.
 
Қарор лойиҳаси олис тоғли ва чекка ҳудудларда жойлашган умумтаълим мактабларида фаолият юритаётган ўқитувчиларнинг ойлик иш ҳақига иш стажи учун Давлат бюджети ҳисобидан устамалар берилишини қуйидаги тартиби белгилашни таклиф этади:
 
  • меҳнат стажига эга бўлмаган ёш мутахассислар – белгиланган базавий тариф ставкасининг 25 фоизи;
  • меҳнат стажи 1 йилдан 3 йилгача бўлган ўқитувчилар – белгиланган базавий тариф ставкасининг 50 фоизи;
  • меҳнат стажи 3 йилдан 5 йилгача бўлган ўқитувчилар – белгиланган базавий тариф ставкасининг 75 фоизи;
  • меҳнат стажи 5 йилдан ортиқ бўлган ўқитувчилар – белгиланган базавий тариф ставкасининг 100 фоизи.
 
Ҳужжатда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги олис тоғли ва чекка ҳудудларда жойлашган умумтаълим мактабларида фаолият юритаётган ўқитувчиларнинг ойлик иш ҳақига иш стажи учун устамалар берилишини доимий назоратга олиши кўзда тутилган.
 
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари олис тоғли ва чекка ҳудудларда жойлашган умумтаълим мактабларида фаолият юритаётган ўқитувчиларнинг ойлик иш ҳақига иш стажи учун устамалар берилишини қатъий назоратга олиш ва жойларда олий ўқув юртлари битирувчилари билан учрашувлар ташкил этиб, уларни чекка ҳудудларда жойлашган, педагог кадрларга эҳтиёж мавжуд бўлган мактабларга жалб этиш, ёш мутахассисларга иш ва яшаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш ва таълим сифатини яхшилаш вазифалари юклатиш таклиф этилмоқда.
 

Теглар:Ўқитувчи Халқ таълими вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси қарори 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар