Диққат! Навоийда 4 киши қидирилмоқда

Жамият

image

Навоий вилоятида турли вақтларда бедарак йўқолган тўрт киши қидирилмоқда. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Йўқолган фуқароларни топишда ёрдамлашганларга пул мукофоти ваъда қилиняпти.

“Атрофдагиларга нисбатан бефарқ бўлманг! Уларни топишда яқиндан ёрдам беринг! Ҳар бир шахсни топишда кўмаклашган фуқарога 10 миллион сўмдан мукофот пули берилиши кафолатланади!”, дейилади хабарда.

Қуйидагилар қидирилмоқда:

Елена Евгеньевна Мелашенко (Железнова) 1960 йил 1 августда Тошкент шаҳрида туғилиб, Навоий шаҳри, "А.Авлоний" кўчаси, 18-уй, 39-хонадонда истиқомат қилиб келган. 2018 йил 6 май куни тахминан соат 18:00 лар атрофида яшаш хонадонидан чиқиб кетиб, қайтиб келмаган.

Ғайрат Илхомович Қурбонов 1990 йил 30 апрель куни Бухоро вилояти Ғиждувон туманида туғилиб, Қизилтепа тумани “Фурқат” МФЙ, "Бунёдкор" кўчасида яшаб келган. 2018 йил 27 сентябрь куни кеч соат 20:00 ларда ишдан чиқиб, бедарак йўқолган.

Ҳасанов Бобуржон Абдулло ўғли 2002 йил 1 март куни Навоий вилоятида туғилган. Кармана тумани “Хазора” МФЙ, "Тошработ" кўчаси, 139-уйда истиқомат қилиб келган. 2019 йил 6 июнь куни тахминан соат 07:30 ларда ўз яшаш хонадонидан чиқиб кетиб, қайтмаган.

Эгамберди Ўразович Хушвақов 1957 йил 19 ноябрда Хатирчи туманида туғилган, Хатирчи тумани, "Авоқли" МФЙ, "Қарғатепа" қишлоғида яшаган. 2013 йил май ойида ишлаш мақсадида Учқудуқ тумани ҳудудида жойлашган “Мойли сой” туз конига ишлаш мақсадида кетиб, яшаш манзилига қайтиб келмасдан, бедарак йуқолган.


Мақола муаллифи

Теглар

Навоий қидирув

Баҳолаганлар

784

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг