...
МЕНЮ
ONLINE TV

Олимпиададан четлатилган россиялик спортчилар апелляция берди


12:44, 06.02.2018 Олам
 1 367

Россиялик олимпиядачилар Пхёнчхан-2018 қишки олимпиядаси учун курашни давом эттирмоқда.

Аввалроқ, Халқаро Олдимпия Қўмитаси томонидан россиялик спортчилар Пхёнчхан-2018 олимпиадасига қўйилмагани ҳақида хабар берган эдик.
 
Россиялик спортчилар қишки олимпиададаги иштирокига қўйилган тақиқ туфайли Спорт ҳакамлик суди бошлиғи Жон Коутесга ҳолат юзасидан апелляция киритди.
 
Ўз навбатида, Жон Коутес спортчиларнинг мурожаатини қондиришга ҳаракат қилиши ва жорий йил февраль ойи охирига қадар жавоб хати қайтаришини маълум қилди.
 
Маълумот учун, Денис Освальд раҳбарлигидаги ХОҚ Сочи – 2014 қишки олимпиадасидан кейин 42 нафар рус спортчисига олимпиадаларда қанашишга тақиқ қўйган эди.
 
Кейинчалик, Спорт ҳакамлик суди уларнинг 28 нафарини оқлади ва қўйилган тақиқларни олиб ташлади. Аммо ХОҚ россияликларга ишонмаяпти ва уларнинг иштирокига  ҳали ҳам қаршилик қилмоқда.
 
Таъкидлаш керакки, россиялик спортчилар олимпиадада қатнашган тақдирда ҳам уларнинг нейтраль мақомда иштирок этишлари белгиланган.
Икром Раҳмон

Теглар:ХОҚ Пхёнчхан-2018 олимпияда 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!