ЖССТ раҳбари “Ухань эвакуация”сига ўз муносабатини билдирди

Олам

image

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) раҳбари Тедрос Адханом Хитойнинг Ухань шаҳридан хорижликларни эвакуация қилишда ҳеч бир эҳтиёж кўрмаётганини маълум қилди.

 Бу ҳақда 28 январь куни South China Morning Post газетасида эълон қилинган мақолада сўз боради. ЖССТ раҳбари хитойда бўлаётган воқеаларга “жуда кескин муносабатда бўлиш” шарт эмаслигини билдирган. 

Адханом айни пайтда ишчи ташриф билан Хитойда бўлиб турибди. У музокаралар якунида коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича Хитой ҳукумати томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар самрадорлигига ишонч билдирди.

Унинг баёноти баъзи мамлакатлар ўз фуқароларини Ухандан эвакуация қилиш имкониятларини ўрганаётган бир вазиятда эълон қилинди.

Аввалроқ, Хитой Ҳукумати янги коронавирус ўчоғи Ухань шаҳридаги чет элликларни эвакуация қилишни ўйламаётгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

ЖССТ эвакуация Ухань

Баҳолаганлар

191

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг