Бугун Суперлигада навбатдаги тур старт олади

Спорт

image

Бугун, 10 май куни Ўзбекистон Суперлигасининг 8-турига старт берилади.

Бу турнинг илк баҳси Тошкент вақти билан соат 18:45 да Жиззахда бошланади. Маҳаллий “Суғдиёна” Навоийнинг “Қизилқум” жамоасини қабул қилади.

Бу баҳсга яна мусобақа жадвалининг охирги ўринларида бораётган икки клубнинг тўқнашуви деб ном бериш мумкин. Жиззах клуби ортда қолган 7та турда 6 очко тўплаган бўлса, “бургутлар” ҳисобида 7 очко бор.

“Сўғдиёна” бу мавсумдаги иккала ғалабасини ҳам ўз майдонида қўлга киритди. “Андижон” сафардаги 5та учрашувнинг ҳеч бирида ғалаба қозона олгани йўқ (3 дуранг, 2 мағлубият).

Турнинг иккинчи баҳси соат 20:00 да Қарши шаҳрида старт олади. Бу баҳсда “Насаф” – “Қизилқум” ўзаро ҳисоб-китоб қилишади. Эътиборлиси, ҳар иккала клуб ўтган турда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

“Қизилқум” ўз уйида “Бунёдкор”ни мағлуб этганди, “Насаф” эса Бухорода ғолиб бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Суперлига

Баҳолаганлар

10

Рейтинг

2.6

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг