Қўқонда 3 киши отиб қўйилган жанжалдан кейин 30 киши ҳибсга олинди

Жамият

image

Аввалроқ, Қўқондаги чойхоналардан бирида йигитлар ўртасида келшмовчилик юз бергани ва улардан бири 3 кишини отиб қўйгани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур ҳолат бўйича Фарғона вилояти ИИБ QALAMPIR.UZ`га қўшимча маълумот берди.

Унга кўра, 6 февраль куни соат тахминан 00:50 ларда Қўқон шаҳар тиббиёт бирлашмасидан ИИБга шошилинч хабар келиб тушган. Унга кўра 25 ёшли М.Б., 28 ёшли Қ.А., ҳамда 31 ёшли  Ж.Ш. танасининг турли соҳаларида сочма ўқдан келиб чиққан тан жароҳатлари билан мурожаат қилганликлари аниқланган.

Шу куни соат 00:10 ларда М.Б., К.А., ва Ж.Ш. Қўқон шаҳрида жойлашган “Шедевр” чойхонасига келганларида шу ерда бўлган 27 ёшли А.У. ва унинг шериклари билан ўзаро жанжаллашганликлари оқибатида А.У.нинг ёнида бўлган таниши 27 ёшли З.М. тегишли тартибда рўйхатдан ўтмаган “ИЖ-18” русумли қирқма милтиғи билан Б.М, А.Қ ва Ш.Ж.га қарата икки маротаба ўқ узиб, тан жароҳати етказгани аниқланган. З.М. ҳодиса жойидан яширинган. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси 2-қисмининг тегишли бандлари (Қасддан одам ўлдиришга суииқасд) ва 277-моддаси (Безорилик) билан прокуратура томонидан жиноят иши қўзғатилган. Шунингдек, 30 нафар шахсларга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси танланган

Жиноят иши бўйича олиб борилаётган дастлабки тергов ҳаракатлари ва олинган тезкор маълумотларга кўра Ички ишлар бошқармаси, Давлат ҳавфсизлик хизмати ҳамда прокуратура органлари ходимлари томонидан ҳамкорликда 14 февраль куни Қўқон шаҳрида шартли ном остида ўтказилган   “Тонг” тадбири давомида ишга алоқадор бўлиши мумкин бўлган 25 нафар шахслар аниқланиб, уларга нисбатан “маъмурий қамоқ” қўлланилган ва уларни ушбу ҳамда бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

отишма Қўқон

Баҳолаганлар

328

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг