... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Олег Газманов лўлига айланди


17:47, 18.02.2016 Клип
 3 832

Алла Пугачёванинг стилисти Олег Газмановни таниб бўлмас даражада ўзгартириб юборди

Олег Газманов ва Тамара Гвердцителининг “Қузғун” номли қўшиғи учун суратга олинган клипда Газманов лўли образини яратди. Клип ҳаётий ва чиройли чиқиши учун Газманов Россия эстрадасининг маликаси Алла Пугачёванинг шахсий стилисти Алишер ҳузурида бўлиб, таниб бўлмас даражада ўзгариб кетди. Бу ҳақда www.segodnya.ua нашри маълумот берди.

Айтиш керакки, клипдаги лўли образи жуда ишончли чиққан. Чунки стилист Газмановнинг нафақат соч турмаги, балки юз қисмини ҳам бўёқлар билан грим қилган.

Газмановнинг мухлислари унинг Facebook´даги шахсий саҳифасига жойлаштирилган янги имиждаги суратларни кўриб “Таниш жуда қийин”, “Таниб бўлмайдиган даражада”, “20 йилга ёшарибсиз”, “Ўзига ўхшамайди”, “Газманов Майл Жексонга ўхшамоқчи” каби фикрларни қолдиришди.
Умида Якубова
 

Теглар:Олег Газманов Тамара Гвердцители Алла Пугачёва 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия