Сентябрда Тошкент – Нью-Йорк – Тошкент йўналишида икки парвоз амалга оширилади

Жамият

image

“Uzbekistan Airways" АЖ Тошкент – Нью-Йорк – Тошкент йўналиши бўйича сентябрь ойида иккита парвоз амалга оширилишини маълум қилди. Унга кўра, парвозлар 17 ва 27 сентябрь кунларига режалаштирилган. 

Тошкент – Ню-Йорк

Тошкентдан кетиш вақти – 06:45, Нью-Йоркга қўниш вақти – 10: 55 

Нью-Йорк – Тошкент

Ню-Йоркдан кетиш вақти – 12: 55,  Тошкентга қўниш вақти – 09: 55 +1. 

Тошкент – Нью-Йорк қатновларига авиачипталарни авиакомпаниянинг “Uzbekistan airways sales” филиалида ва расмий веб-сайтида (шу жумладан АО мобил иловаси орқали) ҳамда “Uzbekistan airways” ташувларини сотиш агентликлари офисларидан сотиб олиш мумкин. 

Нью-Йорк–Тошкент йўналиши бўйича авиачипталарни сотиб олиш учун Ўзбекистон Республикасининг Нью-Йоркдаги Бош консуллигига мурожаат этиш лозим. 


Мақола муаллифи

Теглар

Uzbekistan Airways

Баҳолаганлар

73

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг