...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ол-а! Хитойликлар Ойда деҳқончилик қилиб, ипак қурти парваришламоқчи


15:10, 16.04.2018 Олам
 2 575

Бу жараёнда биргина қуёш нурлари муаммо бўлиши мумкин. Бироқ хитойликлар бу томонни ҳам ўйлаб қўйишган.

Хитой йил охирига бориб,  Ойни тажриба майдонига айлантиришни режалаштирмоқда.
 
Яъни, жорий йилнинг декабрида Ойга қўндирилиши режалаштирилаётган “Chang'e-4”  космик кемасида чинлик учувчилар билан бирга картошка, “сичқон қулоғи” гули  ва ипак қурти уруғи ҳам парвоз қилади. Хабарда ёзилишича, Ойнинг қоронғи тарафида бу икки ўсимлик ёнида ипак қуртини парваришлаш ҳам кўзда тутилган.
 
Ойда қуриладиган синов майдончасида картошка ва гул кислород ишлаб чиқаради. Ипак қурти бу кислородни “истеъмол” қилади. Ундан чиққан карбонат ангидридни яна икки ўсимлик фотосинтез қилиб беради.
 
Бу жараёнда биргина қуёш нурлари муаммо бўлиши мумкин. Бироқ хитойликлар бу томонни ҳам ўйлаб қўйишган. Улар Ойдаги тажриба майдончасида, қуёш нурларини меъёрида ушлаб турувчи альюмин панеллар имкониятига таянишмоқчи.
 
Дарвоқе, бу панелларнинг яна бир вазифаси бор. Улар ердаги олимларларга ипак қурти ва ўсимликлар ҳолати ҳақида маълумот узатишади.
 
Россия ва АҚШдан кейин ўз кемасини учирган Хитой Ойни тадқиқ этиш бўйича икки давлатдан анча илгарилаб кетишга ҳаракат қилмоқда.
 
“Ўсимликлар орасида айнан картошкани танлаганимизнинг боиси бу маҳсулот тўйимли, шунингдек, космонавтлар учун энг муҳим маҳсулотга айланган”.
 
Юқоридаги лойиҳа муаллифларидан бири, профессор Лиу Хан Лонг ушбу тажриба Ойда узоқ муддат қолиши мумкинми? деган саволга айнан шундай жавоб берди. 
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Хитой Ой 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!