Оксана Чусовитина жаҳон кубогида кумуш медалга сазовор бўлди

Спорт

image

Австралиянинг Мельбурн шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича жаҳон кубоги босқичи бўлиб ўтмоқда. Мусобақада сайёранинг етакчи гимнастлари совринли ўринлар учун баҳс олиб бормоқда. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.

Бугун, 23 февраль куни аёллар ўртасидаги таяниб сакраш баҳсларида финал беллашувлари ташкил этилди. Қувонарлиси, ўзбек спорти афсонаси Оксана Чусовитина ҳал қилувчи чиқишда 14,200 натижа кўрсатиб, кумуш медалга сазовор бўлди. Бу борада биринчи ўринни Жанубий Корея вакиласи Сео Жеонг Ео (14,266 очко) эгаллаган бўлса, хитойлик Линмин Ю (14,083) кучли учликка якун ясади.

Чусовитина бу орқали қимматли бўлган очколарини ўз ҳисобига қўшиб қўйди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Оксана Чусовитина Австралия

Баҳолаганлар

31

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг