Товуқ, қуён ва балиқ яна қайсилари?

Жамият

image

2019 йил 1 июндан бошлаб экспортёрлар тирик ва сўйиб тайёрланган товуқ, қуён ва балиқ маҳсулотларини алоҳида Ҳукумат рухсатисиз экспорт қилишига  рухсат берилган. 

Бу ҳақда Иқтисодиёт ва саноат ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирликлари томонидан Ахборот ва коммуникациялар агентлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Экспорт фаолиятини молиялаштириш ва суғурта ҳимояси механизмларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг мазмун моҳиятига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, қарорда шунингдек, маҳаллий экспортёрлар экспорт шартномасини бажариш учун ҳеч иккиланмасдан кредит олиши мумкин. Чунки, миллий валютада олинган кредит фоиз харажатларининг 10 фоизгача бўлган қисми давлат бюджетидан компенсация қилиб берилади.

Яъни йиллик 25 фоиз ставкада кредит олинганда унинг қайта молиялаштириш ставкасидан юқори бўлган қисми яъни 9 фоизи бўйича харажатлар давлат бюджетидан қоплаб берилади.

Бундан ташқари, уларнинг хорижий валютада олинган кредити фоиз харажатларининг 40 фоизи (ставканинг 4 фоизигача) Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги тадбиркорликни қўллаб қувватлашни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан компенсация қилиб берилади.

Агар экспортёрга кредит олиш учун гаров таъминоти етишмаса, Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасидан кредит суммасининг 50 фоизигача (4 миллиард сўмгача) қисми учун кафиллик олиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

47

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг