Оксана Чусовитина 44 ёшида ҳам шоҳсупадан тушмаяпти
Спорт
−
21 Май 2019 3947 1 дақиқа
Айни кунларда Хитойнинг Чжаоцин шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича жаҳон кубоги босқичи мусобақалари ўтказилмоқда.
Мусобақанинг таяниб сакраш йўналишида иштирок этган ўзбек спорти маликаси Оксана Чусовитина 14.350 балл жамғариб, жаҳон кубогининг кумуш медалини қўлга киритди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Ушбу беллашувда олтин медалга хитойлик Ю Линмин сазовор бўлган бўлса, учинчи ўрин малайзиялик Юэх Тан Инга насиб этди.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь