Зирҳли Аждар, снайпер, Калашников.... Тошкентдаги постлар қандай қўриқланяпти? (эксклюзив фоторепортаж)

Бу қизиқ

19

Маълумки, жорий йилнинг 24 март куни кечки соат 00:01 дан Тошкент шаҳрига Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардан транспорт воситаларининг кириши ва пойтахтдан чиқиши тўхтатилди.

Бунда Тошкент шаҳрига кириш ва чиқишдаги чекловлар юк ташиш билан боғлиқ ҳолларга, шунингдек, Тошкент шаҳрида доимий яшовчи (рўйхатдан ўтган) шахсларга Тошкент шаҳрига кириш учун татбиқ этилмаслиги белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармасидан маълум қилишларича, Тошкент шаҳридаги 6 та мунтазам йўл-патруль хизмати маскани, 6  та блок пост, 7 та тўсиқ постлар, Тошкент вилояти ҳудидан Тошкент шаҳри ҳудудига кирувчи 5 та блок пост 5 та тўсиқ постлар ёпилган.

Айни вақтда ёпилган постлар атрофида ИИВ, Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардия ходимлари қўриқлаш ишларини олиб бормоқда. Ҳудудларга сўнгги русумдаги ҳарбий техникалар жалб этилган. 

QALAMPIR.UZ мухбири Тошкент шаҳрида жойлашган Учқаҳрамон, Бектемир, Роҳат ва Эркин блокпостларида бўлди ва вазият билан танишди.Қуйида пойтахтга кириб чиқиш блокпостларидан олинган суратларни кўришингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 65 нафарга етди. Мамлакатда 65 мингга яқин киши карантинга олинган


Мақола муаллифи

Теглар

карантин коронавирус калашников снайпер БТР

Баҳолаганлар

259

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг