...
МЕНЮ
ONLINE TV

ОИТСга қарши курашиш марказига янги директор тайинланди


16:25, 10.08.2018 Жамият
 1 078

У Тошкент врачлар малакасини ошириш институти тиббий профилактика факультети декани лавозимида ишлаб келаётган эди.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғига биноан Тиббиёт фанлари доктори Қаҳрамон Йўлдошев Республика ОИТСга қарши курашиш маркази  директори лавозимида иш бошлади.
            
Унга, аввало, ОИВ инфекциясини эрта аниқлаш, уни профилактикасини ўз вақтида амалга ошириш, диагностика  ва даволаш стандартларини қайта кўриб, замонавий ҳамда инновацион технологияларни кенг жорий этиш, ушбу касалликка қарши самарали курашиш, беморларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш сифатини тубдан яхшилаш, шифохона ички инфекциялари билан касалланиш ҳолатларини кескин камайтириш сингари муҳим вазифалар юклатилди.
 
У бугунги кун талабидан келиб чиқиб мутахассислар малакасини ошириш, иммунология, вирусология ва эпидемиология йўналишларида илмий ишларни ривожлантириш, шу билан бирга, аҳоли ўртасида ушбу касалликка қарши самарали тарғибот ишларини кучайтириш, жаҳоннинг нуфузли харқаро ташкилотлари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш каби қатор устувор масалаларга ҳам масъул этиб белгиланди.
 
Қаҳрамон Йўлдошев бугунга қадар Тошкент врачлар малакасини ошириш институти тиббий профилактика факультети декани лавозимида ишлаб келаётган эди.

Теглар:Қаҳрамон Йўлдошев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар