...
МЕНЮ
ONLINE TV

ОИТСга чалинганларнинг ҳаётини сақлаб қолиш йўли топилди


18:05, 01.12.2018 Саломатлик
 16 384

У ўз сўзларида бугун ОИТСни даволаш йўллари мавжудлигини айтади.

Бугун, 1 декабрь куни халқар ОИТСга қарши кураш куни. Шу муносабат билан АҚШнинг муваққат ишончли вакили Алан Мельцер расмий баёнот билан чиқди. 
 
У ўз сўзларида бугун ОИТСни даволаш йўллари мавжудлигини айтади.
 
“Ўн беш йил аввал ОИТС ўлимга маҳкумликни англатарди. Ҳозирги кунда эса, замонавий тарихимизда биринчи марта, пандемияни вакцина ва ё даволашсиз назорат қилган ҳолда, қачондир имконсиз деб кўрилган нарсани амалга оширишдай тарихий имконият туғилди.
 
АҚШ ва унинг бутун дунёдаги ҳамкорлари шу мақсадга эришиш учун тинмай меҳнат қилмоқда ҳамда бу ҳалокатли касалликка бутунлай барҳам бериш йўлида қўйилган навбатдаги қадам сифатида Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш кунини нишонлашдан фахрланади”, дейди Мельцер.
 
Унинг сўзларига қараганда, Қўшма Штатлар ўз ёрдамини Президентнинг ОИТСга қарши фавқулодда кураш режаси  (PEPRAF) орқали амалга оширмоқда. Ушбу дастур доирасида 250 000 дан ортиқ тиббиёт ходимлари ОИВ билан боғлиқ ҳамда бошқа тиббий хизматлар кўрсатиш ва уларни такомиллаштириш бўйича малакасини ошириб, ҳамкор мамлакатлар учун соғлиқни сақлашга алоқадор ҳозирги ва келгуси муаммоларни ҳал килишда мустаҳкам инфратузилма барпо этган.   PEPRAF туфайли ОИВ ва ОИТСга қарши курашда зарур бўлган ҳаётий препаратларни олиш эндиликда осон ва арзон бўлиб, у ҳаёт сифати ва ушбу инфекцяини назорат қилишни яхшиламоқда.
 
Маълумот ўрнида, ЮНЭЙДС ҳисоботига кўра, 2017 йилда Ўзбекистонда тахминан 1900 киши ОИТС туфайли вафот этган.

Теглар:Алан Мельцер ОИТС ОИВ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!