Германияда отишма! 8 киши ҳалок бўлди

Олам

image

Германиянинг Гессен федерал ерларидаги Ханау шаҳрида номаълум шахс отишма уюштириб саккиз кишини ўлдирди. Бу ҳақда минтақавий полиция маълум қилди.

“Сўнгги маълумотларга кўра, полиция 8 киши ҳалок бўлганини тасдиқлайди. Воқеанинг аниқ сабаблари номаълум”, дейилади баёнотда.

Иккита чилимхонада одамларни ўлдирган қотил ёлғиз ҳаракат қилган. У дастлаб Курт-Шумахер-плацдаги чилимхона ва букмекерлик идорасига кирган. Сўнг, Хоймаркт майдонидаги чилимхонада яна уч кишини ўлдирган. Қурбонлардан ташқари 5 киши жароҳатланган.

Қидирув ишлари давомида отишмани уюштиришда гумон қилинган шахс ўз уйидан ўлик ҳолда топилган.

Маълумот учун, Ханау Европа Иттифоқининг молиявий пойтахти Франкфурт шаҳридан 20 км узоқликда жойлашган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Германия отишма

Баҳолаганлар

156

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг